Шомуродов асосий таркибда тушмасин! "Рома"нинг собиқ ҳужумчиси нега бундай деди?

TIGGO 2 PRO

"Рома"нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Пруццо Европа Лигаси 1/8 финалида ўз собиқ жамоасининг "Атлетик" клубига қарши бугунги жавоб ўйинида марказий ҳужумчи ўрнида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов эмас, балки украиналик Артём Довбик асосий таркибда бўлиши керак, деб ҳисоблаяпти. 

- Довбик ёки Шомуродов? "Атлетик"ка қарши баҳсда украиналик ҳужумчи ўйнаши керак. Агар ўзбек футболчиси бу сафар ҳам Довбикдан асосий таркибдаги ўрнини тортиб олса, муаммо юзага келиши мумкин. Шомуродовнинг ҳам меҳнатини қадрлайман. Бугун Довбик ҳали ҳам Испаниядаги тажрибасидан фойдаланиб, ўзини руҳан намоён эта олиши мумкин, - дея Пруццонинг сўзларини келтирди "LaRoma24".

Эслатиб ўтамиз, Римда бўлиб ўтган "Рома" ва "Атлетик" ўртасидаги илк учрашув 2:1 ҳисобида Италия жамоасининг ғалабаси билан якунланган эди. Ўйинда римликлар таркибида Шомуродов эмас, айнан Довбик асосий таркибда майдонга тушган эди. Бироқ, ғалаба голини айнан Элдор Шомуродов киритган эди. 

Маълумот ўрнида, Шомуродов сўнгги беш ўйиннинг тўрттасида "бўрилар"нинг асосий таркибида майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азизжон
13/03/2025 21:36
Тугри айтган Элдор 2та1мда Зур уйнади
Rasulxo'ja G'affarov
13/03/2025 22:38
Eldor yahshi hujumchi lekin ikkinchi taymda tushvani maʼqul