Роналду бу жамоага ўтмаслигини айтди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Спортинг" клубига қайтмайди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди. 

"SPORT TV Portugal" нашри 37 ёшли голеадорнинг собиқ жамоасига қайтиши тўғрисида хабар чиқарди, Роналду эса мазкур хабарга жавобан "фейк", дея изоҳ қолдирди. 

Айни вақтда "Челси" Криштиануни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. "Аристократлар"да айни вақтда марказий ҳужумчи позициясида кучли ўйинчи йўқ. Шу сабабли, мазкур трансфер амалга ошиш эҳтимоли мавжуд. 

Қайд этиш лозим, голедорнинг ўзи МЮни тарк этиб, Европа Чемпионлар лигасида тўп тепувчи клуб сафига ўтишни истаяпти. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию