Роналду ЕЧЛда 100та ғалабага эришган биринчи футболчига айланди
Ads

Ўйин Турин шаҳридаги “Альянц” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувдаги ягона голга Марио Манжукич 59-дақиқада киритди.

Ўйиндаги голли узатмага Турин клуби етакчиларидан Криштиану Роналду муаллифлик қилган. 33 ёшли ҳужумчи учун “Валенсия” устидан қозонилган ғалаба ЕЧЛ 100-ғалаба бўлди. Португалиялик ҳужумчи ушбу турнирда бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди.

“Ювентус” 5-турдан кейин 12 очко билан плей-офф масаласини муддатидан олдин ҳал қилди. Сўнгги турда туринликлар сафарда “Янг Бойз” билан куч синашади. Ўйин 12 декабр куни бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар