Роналду энг ашаддий душманим, лекин...
“Ювентус” ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Криштиану Роналду энг ашаддий душманим, лекин шу билан бирга энг яхши жамоадошим ҳамдир, - деди Жоржо Кьеллини.
Кьеллини ва Роналду 2018-2021 йиллар давомида “Ювентус” шарафини биргаликда ҳимоя қилган. Профессионал фаолияти давомида Турин суперклубидан ташқари “Ливорно”, “Фиорентина” ва “Лос-Анжелес” шарафини ҳимоя қилган Жоржо Кьеллини 2023 йилнинг декабрида футбол билан хайрлашди.
Криштиану Роналду эса, 39 ёшни қаршилаган бўлса-да, фаолиятини тўхтатиш нияти йўқ. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатида “Ан-Наср”нинг асосий тўп урари ҳисобланади. Унинг араблар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар