Роналду энг яхши чап қанот ҳужумчиси деб топилгач, бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди

"Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду France Football нашри томонидан барча даврларнинг энг яхши чап қанот ҳужумчиси, деган эътирофга сазовор бўлди ва бу борада ўз фикрини билдириб ўтди.

“Дунёнинг энг яхши 11 футболчиси қаторига кириш мен учун катта шараф. Шунчаки ақлбовар қилмайдиган орзулар жамоаси ...

Ушбу ўйинчиларнинг ҳар бири менинг ҳурмат ва эҳтиромимга лойиқдир ва мен, албатта, бундай жамоада бўлганимдан жуда фахрланаман. Раҳмат!”, - деб ёзди 35 ёшли Роналду инстаграмдаги саҳифасида.

France Football нашри 140 та журналист ўртасида овоз бериш йўли орқали барча даврларнинг энг яхши рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Таркиб  қуйидагича кўриниш олди: Лев Яшин — Паоло Мальдини, Франц Беккенбауэр, Кафу — Хави, Лотар Маттеус, Пеле, Диего Марадона — Криштиану Роналду, Роналдо, Лионель Месси.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)