Роналду Эрик тен Хагни “портлатган” гаплар тўғри бўлиб чиқди

“Манчестер Юнайтед” ва Эрик тен Хагни мунтазам танқид қилиб келаётган журналист Пирс Морган нидерландиялик мутахассиснинг ишдан олинишини эътибормиз қолдирмади.

Айнан Пирс Морганга берган интервьюси туфайли Криштиану Роналду Эрик тен Хаг ва клуб раҳбарлари босими остида қолган ва охир-оқибат Манчестерни тарк этган эди.

- “Манчестер Юнайтед”да юзага келган вазият Криштиану Роналду мен билан бўлган “оловли интервью”да айтган гаплари ҳақиқат экани ўз тасдиғини топди.

Эрик тен Хаг ортиқча мақталган, оёғи ердан узилган, бошқаларни ҳурмат қилмайдиган, жаҳон даражасидаги истеъдодлар билан ишлашга қодир бўлмаган, катта клуб жамоасини бошқара олмайдиган мураббий эди.

Яхши хабар ҳам бор – Эрик тен Хаг барибир хотиржам ухлайверади, - деди Пирс Морган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
28/10/2024 20:52
эрик тен хаг узбекистон термасига жуда мос тренер деб бизнинг рахбарлар хисоблайди. тен хаг ёрдамида миллионлаб халк маблагини откат килиб ухлатишади ва ухлатилган маблагни арра килишади. энг мухими, терма жамоа олдинга эмас, оркага кетади
jan reno
28/10/2024 20:05
Яшавор Морган ))