
Роналду фаолияти давомидаги энг яхши лаҳзалар ва Месси ҳақида гапирди
"Реал Мадрид"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду "El Chiringuito"га берган интервьюси давомида фаолиятидаги энг яхши пайтлар ва асосий рақобатчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Менимча "қироллик клуби"да футболдаги энг бахтли онларимни ўтказдим. Балки футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин бу клуб билан менинг ўртамда нимадир содир бўлар.
Месси билан муносабатларим ҳеч қачон ёмон бўлмаган. Мен ва унинг қилган ишлари келажакда қайтариладими? Бу иш бўлса футбол учун ажойиб бўларди, аммо менимча бу жуда қийин" - деди, португалиялик юлдуз.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану "қаймоқранглилар" сафида 438 та тўқнашувда иштирок этиб, 450 та гол ва 131 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар