Роналду: Футбол ўғлимнинг қонида бор (фото)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ўзининг 7 ёшли ўғли Матео ҳақида гапириб ўтди.

“У футболни яхши кўради ва доим ўйнайди. Хатто, баъзан кечки овқат пайтида ҳам бирга ўтиришимиз қийин, чунки у доим футболда бўлади. Менимча бу унинг қонида бор. У жуда меҳрибон ва очиқкўнгил, одамлар билан тез чиқишиб кетади. У билан кўришган ҳар бир одам унинг ўзига бўлган ишончидан ҳайратланади. Мен бундан фахрланаман”, - дейди Роналду Daily Express нашрига берган интервьюсида.