Роналду: Гризманн мендан нафратланади
Ads

"Реал" етакчиси Криштиану Роналду "Атлетико" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн унга қўпол муносабатда бўлганини айтди. 

- Европа чемпионати финалидаги ғалабадан сўнг, Майамидаги таътилим чоғида Гризманни ресторанда кўрдим,- дейди Криштиану Роналду. -  У севгилиси билан тушлик қилаётган эди. Антуан менинг ёнимга келиб, мендан нафратланишини юзимга айтди. 

Дарҳақиқат, Криштиану Роналду Антуан Гризманни бир неча маротаба совринсиз қолдирди. Ўтган мавсумда Криштиану Гризманнга қарши Европа чемпионлар лигаси ва Европа чемпионати финалида тўп сурди. Ҳар икки мусобақада бош соврин Криштиану Роналду ва унинг жамоадошларига насиб этди. 

SPORTS.uz