"Роналду ҳамон "гол машинаси" бўлиб қолмоқда" - Аканжи

Швейцария терма жамоаси ҳимоячиси Мануэль Аканжи Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Португалияга қарши баҳс олдидан Роналду ҳақида гапирди.

"Унинг ёши ўтиб бораётганига қарамай, "гол машинаси" бўлиб қолмоқда. Криштиануга жарима майдони ичида бўш ҳудуд қолдириб бўлмайди. Майдоннинг ҳар бир қаричида унга яқинроқ ҳаракат қилиш керак",-деди ҳимоячи.

37 ёшли Роналду мундиал гуруҳ босқичида 3 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Португалия - Швейцария учрашуви Тошкент вақти билан 6-дан 7 декабрга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!