Роналду жаҳон рекордларига янада яқинлашди

Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду Евро-2020 саралашидан ўрин олган Люксембургга (3:0) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Шу тариқа 34 ёшли футболчи ўзининг терма жамоа сафидаги голлари сонини 94 тага етказиб олди. Бу борадаги жаҳон рекорди эса эронлик Али Даига тегишли. У терма жамоаси сафида 109 та гол уришга муваффақ бўлган.

Бундан ташқари Роналду кеча ўзининг терма жамоа либосидаги 161-учрашувини ўтказди. У бу борада ҳам рекордчига айланиши мумкин. Бунинг учун яна 24 та баҳсда қатнашиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!