Роналду жамоадошларига қандай таъсир қилмоқда?

CHERY AUTO

Саудиялик журналист Холид Ал Арафаҳ “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Ан-Наср" футболчилари машғулотларда Криштианунинг ишини кўришса, унинг даражасига мослашишга ҳаракат қилишади. Роналду ўтгандан кейин улар кўпроқ ишлай бошладилар ва ривожланиш кузатилмоқда. Бунинг шарофати билан бутун мамлакатда футбол яхшиланмоқда", - дея хабар беради "FourFourTwo".

Криштиану қишки трансфер ойнасида риёдликлар сафига қўшилди ва икки ярим йиллик шартнома имзолади. Унинг маоши 200 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда 38 ёшли португалиялик 32 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!