Роналду Жоржина билан ажрашса, умрбод миллионлаб евро тўлайди
Португалия миллий терма жамоаси ва “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда муносабатларини расмийлаштирган Жоржина Родригес билан ажарашадиган бўлса, унга умрбод ҳар ой 100 минг евро тўлаб боради.
Бу жуфтлик ўртасида тузилган никоҳ шартномасида кўзда тутилган. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, муносабатлар тугатилган тақдирда Жоржина, шунингдек, Мадриддаги нуфузли Ла-Финка турар жой мажмуасида жойлашган, бозор қиймати бир неча миллион евролик қасрга эгалик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.
Таъкидланишича, Роналду ва Жоржинанинг асосий мақсади ажрашган тақдирда фарзандларининг фаровонлигини таъминлашдан иборат. Улар никоҳ шартномасини тузиш орқали болаларнинг руҳий ҳолатига таъсир қилиши ва шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиши мумкин бўлган эҳтимолий оғир ҳуқуқий низоларнинг олдини олишни исташмоқда.
Жоржина келишувда нафақат маблағ олувчи, балки оилавий ҳаётга беқиёс ҳисса қўшаётган шерик сифатида ҳам қайд этилган.

Фикрлар