Роналду келиб, мен ишсиз қолдим!
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббий Уле Гуннар Сульшер жамоага Криштиану Роналду олиб келинган даврни эслади.
Норвегиялик мутахассиснинг фикрича, португалиялик тўпурар жамоага келиб, беихтиёр кутилмаган муаммога сабабчи бўлиб қолган.
- Роналду келиши билан бошқа футболчилар ўзларини жамоадаги аҳамиятини йўқотгандек ҳис қила бошлайди. Чунки уларнинг сафига суперюлдуз қўшилган эди.
Криштиану учун ҳаммаси яхши бошланди, у ўша мавсум жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Лекин у келганига икки ярим ой бўлганида мен ишсиз қолдим, - деди Уле Гуннар Сульшер.
Таъкидлаш лозимки, Криштиану Роналду манчестерликларни ҳозир ҳам бошқараётган Эрик тен Хаг билан чиқиша олмагани сабабли “Манчестер Юнайтед”ни тарк этган. Ҳозир клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассисни истеъфога чиқариш борасида бош қотирмоқда. Сульшер эса, яна “Юнайтед”ни бошқаришга тайёрлигини билдирди.
Фикрлар