Роналду “Манчестер Юнайтед”ни хурсанд қилди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қайтаришга қарор қилгани ва буни амалга ошириш учун унинг агенти Жорже Мендеш билан музокара бошлагани ҳақида хабар қилган эдик.

Италия матбуотининг ёзишича, Роналду ёзда Англияга кўчиб ўтишга тайёр ва манчестерликлар сафига қўшилиш учун маошининг учдан биридан воз кечишга розилик берган. Маълумотларга қараганда, Турин клубидан йилига 31 миллион евро олаётган португалиялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”дан 20 миллион евро атрофида хизмат ҳақи сўрамоқда.

Роналду 2003-2009 йиллар “Манчестер Юнайтед” шарафини муваффақиятли ҳимоя қилиб, бу клуб билан ўзи қатнашган деярли барча турнирларда зафар қучган. Кейин ғалабали юришини “Реал”да давом эттирди. 2018 йили “Ювентус” сафига қўшилганидан бери халқаро миқёсда бирор совринга эга чиққани йўқ.

Футбол тарихда расмий учрашувларда энг кўп гол урган Роналду фаолиятини тугатишдан олдин камида бир марта Европа Чемпионлар лигаси кубогини боши узра кўтармоқчилигини яширмаяпти.

“Манчестер Юнайтед”га зудлик билан Роналду керак. У таклифни қабул қилдими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар