Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Жаҳон футболи расмий учрашувларда энг кўп гол урган Криштиану Роналдунинг Европани тарк этиб, кутилмаганда фаолиятини Осиё қитъасида давом эттиришга қарор қилгани ҳамон муҳокамаю мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Хабарингиз бор, “Манчестер Юнайтед” ўтган йилнинг охирида Роналду клуб раҳбарияти ва бош мураббий Эрик тен Хагни матбуотда танқид қилганидан кейин манчестерликлар португалиялик юлдуз билан хайрлашиб қўя қолди.

Роналду Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин Англияга қайтмади, бошқа араб диёри – Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни маъқул кўрди.

f72a2dd40cd7

Тўғриси, Европа юлдузларининг аксарияти фаолиятида бундай кескин бурилиш ясашга ботина олмайди.

Роналдунинг трансферидан кейин жаҳон футбол ҳамжамиятининг Осиё ва хусусан, Саудия Арабистони футболига муносабати ўзгарди. Кўпчилик энди ушбу мамлакат чемпионатини кузата бошлади.

Роналду эффекти бир томондан араб клубларининг режалари ва Европада порлаган машҳур ўйинчиларнинг муносабатига ҳам таъсир ўтказмоқда. Илгари “кўҳна қитъа”нинг клубларини сотиб олиш орқали, футбол юлдузларини ўйнатиб келган араб шайхлари энди ўз мамлакатига машҳур чарм тўп усталарини чақиртирмоқда.

Бунга “Ал-Ҳилол” дунёнинг энг зўр ўйинчиси сифатида тан олинган Лионель Мессини чорлаётганини мисол қилиш мумкин. Номи чиққан бошқа ўйинчилар ҳам араб шайхларидан мўмай даромадли шартнома олаётган ҳолатлар ҳам кўпайиб қолганини сир эмас.

Ўзбекистонлик мухлислар ҳам Роналду “Ан-Наср”га ўтганидан кейин бу жамоа ўйинларини кузатишга киришди. Ваҳоланки, бу клубда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепиб келмоқда. Роналдуга айнан легионеримиз 7-рақамни бўшатиб берди.

krishtianu-ne-hoteli-otdavat-lyubimyj-nomer_1672654558179409416_1

Тўғриси, айрим мухлису мутахассислар Машариповнинг Саудияга фаолиятини Роналду келганидан кейин кўпроқ кузатадиган бўлди.

Криштиану Роналду Европадан ташқаридаги дебют мавсумидан олган таассуротлари билан ўртоқлашишни канда қилмаяпти. Португалиялик юлдуз яқинда муваффақиятлари нимага боғлиқ эканини ва бу борада жамоадошларига нималарни ўргатганини айтиб берди.

- Жамоадаги шерикларим менинг ҳаёт тарзимни ҳис қилиб кўрди. Улар мен қандай ишлашим, қатъий тартибим ва меҳнат этикасига муносабатимни яқиндан кўрди.

Мен 20 йил давомида энг юқори даражада ўйнаб келаётганим оддий тасодиф эмас.

Бунга генетикани асос қилиб кўрсатишмоқда. Ҳа, бу муҳим нарса, бироқ бошқа омиллар ҳам борлигини унутмаслик керак. Жумладан, эпигенетика, яъни генетикангиздан қандай фойдаланаётганингиз жуда муҳим.

Футбол ўйнаш – бу ҳаёт тарзи ва услуби.  Биз мақсад сари интилувчан бўлишимиз, бор диққатимизни шунга қарата олишимиз, имкон қадар профессионалликка эришишимиз шарт. Энг камида шундай бўлиши керак. Буларга эришиш учун эса ҳар доим юқори формада бўла олишни таъминлаш лозим, - деди Криштиану Роналду.

Машарипов-Роналду_5

Португалиялик юлдуз фаолияти давомида “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Ювентус” клубларида тўп тепганидан кейин “Ан-Наср” ўйинчисига айланди. Ҳар мавсум учун 200 миллион евро маош олаётган Роналдунинг саудияликлар билан шартномаси 2025 йилгача давом этади. Криштианунинг ўзи келаси мавсум ҳам “Ан-Наср” сафида қолишини тасдиқлади.

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Гайрат Гадаев
03/06/2023 21:54
Рахмат мени дилимдагини айтибсан. Нафакат футбол хар бир сохани,уз касбини севмаса,профессионализ м хаелот. Энергетик Бобо.