Роналду ўйнаган учрашувда “Ан-Наср”ни янчиб ташлашди. Навбатдаги рақиб – “Нефтчи”!
Осиё Элит Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган “Ал-Айн” (БАА) ва “Ан-Наср” (Саудия Арабистони) ўртасидаги учрашув кутилмаган натижа билан якунланди. Баҳс БААнинг Ал-Айн шаҳридаги “Хазза бин Зайед” стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
25-дақиқада “Ал-Айн” ҳужумчиси Ҳусайн Раҳими ҳисобни очди. 63-дақиқада Раҳими дубль қайд этди. 72-дақиқада ҳужумчи Софиан Раҳими “Ан-Наср” дарвозасига учинчи голни урди. 85-дақиқада эса жамоа легионери Георгиос Якумакис ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Бу учрашувда Криштиану Роналду жамоасига қақшатқич мағлубиятдан қутилиб қолиши учун ҳеч қандай ёрдам бера олмади.
Кейинги турда “Ал-Айн” 12 октябрь куни сафарда Ироқнинг “Ал-Қувва” клубига қарши ўйнайди. “Ан-Наср” эса шу куни ўз майдонида Ўзбекистон чемпиони “Нефтчи” (Фарғона) жамоасини қабул қилади.

Фикрлар