Роналду ўзини ҳайратга солган икки футболчи номини ошкор қилди

“Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон футболида энг кўп гол урган ўйинчи ҳисобланади.

Гол уриш бўйича тўққиз юзлик довондан ўтган ҳужумчи киритган тўплари сонини мингтага етказишга ҳаракат қилади.

39 ёшли тўпурар тан берган икки футболчи номини айтди. Булар бразилиялик Роналдо ва Роналдиньодир.

- Мен қиёслашларни ёқтирмайман. Роналдо ва Роналдиньо футболда катта мерос қолдирган. Мен уларга қараганда, кўпроқ индивидуал совринларга эга бўлдим. Аммо Роналдо ва Роналдиньо ҳисобида жаҳон чемпионатларидаги ғалабалар бор. Мен улардан ҳайратланаман. Улардан қай бири зўрроқ экан аҳамиятга эга эмас, - деди Криштиану Роналду.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!