Роналду Португалия терма жамоаси сафида 150-ўйинини ўтказди
Ads

Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду кеча бўлиб ўтган Жазоирга (3:0) қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Эътиборлиси, ушбу учрашув 33 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 150-ўйин бўлиб тарихга кириди. Роналду бу борада эронлик Али Даини ортда қолдиришга эришган бўлса, афсонавий немис футболчиси Лотар Маттеусга тенглашиб олди.

Бу кўрсатгич борасида Европада Роналдудан фақатгина Серхио Рамос (Испания, 151), Мартин Рейм (Эстония, 157), Икер Касильяс (Испания, 167) ва Жанлуижи Буффон (Италия, 176) каби футболчилар боришмоқда.