Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини маълум қилди

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий терма жамоа сафида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва Германияда ўтказиладиган Евро-2024 мусобақаларида қатнашишни режалаштираётганини айтди.

“Умид қиламанки, яна бир неча йил Португалия терма жамоаси таркибида бўламан. Мен ҳали ҳам ўзим нималарга қодирлигимни яхши биламан ва жамоага ёрдам бера олишимга ишонаман. Терма жамоа билан саёҳатим ҳали тугамаган.

Жамоамизда иқтидорли ёш футболчилар кўп бўлишига қарамай, мен Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни ва Евро-2024да ўйнашни режалаштирмоқчиман", - дея Роналдунинг сўзларини келтирали "Renascença" нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!