Роналду қачон фаолиятини якунлайди? Футболчининг ўзи жавоб берди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду келажак режалари борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен футболдан завқланаман ва ҳали ҳам МЮ ҳамда Португалия терма жамоаси учун учун ўзимни фойдали деб биламан.
Мен ўзим хоҳлаган пайтим қарор қабул қиламан. Агар ўйнашни давом эттирмоқчи бўлсам, қоламан. Ўзимниннг ўйинимдан қониқиш ҳис қилмасам, фаолиятимга якун ясайман", - деди 37 ёшли футболчи.
Маълумот ўрнида, 37 ёшли голеадорнинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. У жорий мавсум барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ҳамда 3 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар