Роналду қачон Португалия терма жамоасидан кетишини айтди

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги режалари ҳақида гапирди.

“Мен ҳозирча терма жамоа эшикларини ёпиш ниятида эмасман. Менда куч ва иштиёқ бор экан ҳамиша терма жамоа чақирувларини қабул қилавераман. Мен қачонки терма жамоага чақирилмай қўйганимда кетаман (кулади).

Қатарда бўладиган ЖЧ-2022га бораманми? Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Терма жамоада ажойиб хотиралар сақланиб қолган. Мен ўз мамлакатимни ҳимоя қилишни жудаям яхши кўраман”, - дейди 34 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Роналду Португалия терма жамоаси шарафини 2003 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У терма жамоаси билан бирга 2016 йил Европа чемпионлигини ва жорий йил УЕФА Миллатлар кубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!