Роналду қайси футболчидан ҳайратланади?
Ads
 
Португалия терма жамоаси ва "Реал" етакчиси Криштиану Роналду ўз ўйин услуби ва футбол ҳақида фикр билдирди.
 
- Мен ҳеч қачон кимгадир ўхшашни хоҳламаганман, бу менга ёқмайди, - деди Криштиану Роналду. - Ҳар бир футболчи ўз услубига эга бўлиши керак. Менга ёқадиган ва мени ҳайратга солган чарм тўп усталари ҳақида гапирадиган бўлсам, улар жуда кўп. Биронтасини ажратиб кўрсата олмайман.
 
Шунингдек, Криштиану Роналду одамларнинг ўзи ҳақидаги фикрларига муносабатини ҳам билдириб, уни яхши билмайдиганларнинг гаплари асоссиз эканини ва футболчи билан яхши таниш бўлганлар унинг ҳақиқатан қандай инсон эканини яхши билишларини таъкидлади.