Роналду қайси ўйинларда ўйнашни хоҳлайди?

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду қандай ўйинларда майдонга тушишни хоҳлашини айтиб ўтди.

“Агар менга боғлиқ бўлса, мен фақат муҳим ўйинларда майдонга тушган бўлардим. Мен фақат Чемпионлар лигаси ва Португалия терма жамоасида майдонга тушган бўлардим. Бундай ўйинлар мени руҳлантиради, чунки кўп нарса уларга боғлиқ. Менга катта босим остида ўйнаш ёқади. Аммо сиз профессионал бўлишингиз ва маош тўлаётган клубни ҳурмат қилишингиз керак. Шунинг учун ҳар бир ўйинда юқори даражада ўйнашингиз керак”, - дейди Роналду.

Маълумот учун, 34 ёшли Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар