Роналду Рамазон ойи унга қандай таъсир қилганини айтди

Узоқ йиллик фаолияти давомида илк маротаба Европадан ташқарида тўп тепган Криштиану Роналду Саудия Арабистонида дуч келган вазиятларга ўз муносабатини билдирмоқда.

“Ан-Наср” ҳужумчиси Осиёдаги фаолияти давомида кутилмаган қийинчиликларга дуч келганини тан олди.

- Ҳар доим қандайдир қийинчиликлар бўлади. Европа футболида ҳам шундай. Лекин аниқ факт шуки, Европада машғулотлар асосан эрталаб ўтказилади.

Саудия Арабистонида кундузи ёки кечки пайт ҳам машғулот бўлиши мумкин. Айниқса, Рамазон ойида шундай бўлади. Рамазон бошланганида биз айрим кунлари кечаси соат 22:00 да машғулотга киришардик. Бу мен учун ҳайратланарли ҳолат.

Буларнинг бари ўзгача ҳиссиёт ва хотира, менга шунақа нарсалар ёқади. Чунки охир-оқибат янги маданиятларни ўрганиб оламиз. Бунинг ўзига яраша қийинчилиги ҳам бўлади, - деди Криштиану Роналду.

Португалиялик юлдуз “Ан-Наср” таркибида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!