Роналду “Реал”нинг икки юлдузини ўз жамоасига чақирди

  • 8 сентябрь, 07:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Криштиану Роналду “Ан-Наср”га келганидан бери бирор нуфузли совринни қўлга киритгани йўқ. 40 ёшли юлдуз жамоа таркиби юқори мақсадлар учун курашиш учун заифлик қилишини яхши билади.

Tecno

Ана шуни инобатга олган ҳолда Криштиану Европа футболида ўз ўрнига эга бўлган ўйинчиларни Риёд клубига олиб келишда ташаббус кўрсаяпти. Хусусан, ёзда “Ан-Наср” Роналду ёрдами Жоау Феликсни ўз сафига қўшиб олди.

Defensa Central нашрининг ёзишича, энди Криштиану “Ан-Наср”га “Пеал” юлдузларини олиб келмоқчи. Португалиялик футболчи мадридликларнинг икки тажрибали ҳимоячиси – Давид Алаба ва Антонио Рюдигерни Саудияга чорламоқда.

Ёши ўтиб қолаётган бу икки юлдузнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. “Реал” раҳбарияти 33 ёшли Алабани дарҳол қўйиб юборишга тайёр. Бироқ мадридликлар 32 ёшл Рюдигерни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!