Роналду Роналдога ёқмайди!

"Реал" Мадрид клуби ва Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Роналдо ўзи ёқтирган футболчиларни айтиб ўтди. Эътиборлиси, у бу рўйхатга португалиялик форвард Криштиану Роналдуни киритмади.

“Месси – биринчи рақам. Бундай иқтидорлар 20-30 йилда туғилади. Менга шунингдек, Азар, Салоҳ ва Неймар ҳам ёқади. Албатта, Мбаппенинг ўйинларини кузатишни ҳам яхши кўраман. Кўпчилик уни менга ўхшатади. У жуда тез ва имкониятдан унумли фойдаланади. Килиан ажойиб ҳаракатланади ва иккала оёғида ҳам зўр зарба бера олади”, - дейди Роналдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!