Роналду рўйхатдан ўтди, Машарипов жойида қолди!

“Ан-Наср” клуби Криштиану Роналду билан шартнома қилганидан кейин португалиялик юлдузни чемпионат қайдномасидан ўтказа олмаётган эди.

Бунга Саудия Арабистонида легионерларга қўйилган лимит сабаб бўлаётгани айтилди. Манбаларнинг таъкидлашича, бу мамлакатда бир клуб саккизта хорижлик ўйинчини рўйхатдан ўтказиши белгилаб қўйилган.

Роналду жамоага тўққизинчи бўлиб қўшилди. Унгача клуб раҳбарияти бир неча ўйинчилар билан жамоани тарк этиш бўйича музокара олиб борган. Хусусан, бу масала легионерлар лимитини тўлдириб турган Жалолиддин Машариповни ҳам четлаб ўтгани йўқ.

Сўнгги янгиликларга қараганда, “Ан-Наср” Криштиану Роналдуни чемпионат қайдномасига киритди. Камерунлик ҳужумч Венсан Абубакар бошқа клубга ижарага ўтишга розилик берганидан кейин, Роналдуга жой очилди.

Хабарингиз бор, Жалолиддин Машарипов жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган 37 ёшл юлдузга ўзининг 7-рақамини бўшатиб берган эди. Энди ўзбек ярим ҳимоячиси 77-рақамда майдонга тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!