Роналду севгиси учун жарима тўлайди!

Криштиану Роналду яна пандемия қоидаларига зид иш қилди. Шундай бўлсада, уни бунда айблаш ноўрин. Сабаби...

Қорли курортга саёҳат

weeeee

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес тоғли регион - Курмаёреда икки кунни ўтказишди. Криш ўз севгилисининг туғилган куни сабабли, байрам уюштиришга қарор қилган. «Corriera Della Sport» нашрининг маълум қилишича, жуфтлик манзилга етиб бориш учун қизил ҳудудда жойлашган Пемонт Валлед Аостани кесиб ўтган. Ҳозирда, бу ҳудудга ўз уйига эга бўлмаган инсонларнинг кириши ман этилган. Бундан ташқари, Италия қонунлари ҳозир қизил ҳудуд этиб белгиланган жойларда бўлишни қатъий тақиқлайди. Криш ва Жоржина Пандемия сабабли ёпилган меҳмонхонада истиқомат қилган. Бу воқеа сир бўлиб қолиши мумкин эди, аммо жуфтлик курорт зонада суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларга юклайди. Кейинроқ бу пост ўчириб ташланган бўлса-да, Интернет ҳеч нарсани унутмайди.

weee

Роналдуга қандай жазо қўлланилади?

Карантин чораларини бузгани учун Криш ва Жоржина жарима тўлашга мажбур. Айни дамда жуфтлик амалга оширган қоидабузарлик борасида Каробинерлар (Италиянинг олий полицияси) иш олиб бормоқда. Италия нашрларининг маълум қилишича, португалиялик футболчи қоида бузгани учун 400 евро жаримага тортилади. Тўғриси, бу сумма футболчининг йиллик маоши олдида жуда кулгили туюлади. Ҳисоб-китобларга қараганда, Роналду 400 еврони 7 дақиқада ишлаб топади.

Бу биринчиси эмас?! SPORTS.uz

weeeeeeee

Бутун Европа пандемия сабабли ҳаёт тарзига ўзгартириш киритган бўлса-да, Роналду буни ҳали тўлиқ қабул қилмаган кўринади. Қаҳрамонимиз ўтган йилнинг октябрь ойида қонун ҳимоячилари томонидан «нишонга» олинган эди. Футболчи Португалияда COVID-19 учун топширган тести ижобий чиққач, Италияга қайтиб келишга қарор қилган. Гап шундаки, Португалия қонунларига кўра, касаллик юқтириб олган шахс карантинда 14 кун бўлиши лозим. Италияда эса, бу муддат 10 кунни ташкил этади. 4 кун йўқотмаслик илинжида Криш Италияга қайтиб келади. Бундан хабар топган Италия соғлиқни сақлаш вазирилиги ходими - Антонелла Виоли футболчини кескин танқид қилди. Вазият жиддийлашиб кетганини кўрган футболчи, барча эҳтиёт чораларини кўрганини расман эълон қилди. Кейинроқ, ишга Италия спорт ишлари вазири - Винченцо Спадафора аралашди ва Криш карантин қоидаларига амал қилмаганини маълум қилди. Иш судга қадар етиб бормади. Шу боис, Роналду ҳеч қандай жаримасиз «сувдан қуруқ» чиққан эди. Энди эса, иш анча «жиддий». Воқеалар ривожини SPORTS.uzда кузатиб боринг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)