Роналду терма жамоага қайтди
Ads

Эътиборлиси, Португалия термаси  сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2018 дан сўнг илк бор бош жамоадан чақирув олди. У Миллатлар лигаси доирасида кечган беллашувларда Сантушдан ўзини термага чақирмай туришини илтимос қилган эди.

Дарвозабонлар: Бету, Жозе Са, Руй Патрисиу.

Ҳимоячилар: Жоау Канселу, Нелсон Семеду, Жозе Фонте, Пепе Кеплер, Рубен Диаш, Мариу Руй, Рафаэл Геррейру.

Ярим ҳимоячилар: Рубен Невеш, Перейра Данилу, Вилльям Карвалью, Бруну Фернандеш, Жоау Мариу, Жоау Моутинью, Пицци.

Ҳужумчилар: Бернарду Силва, Гонсалу Гуэдеш, Рафаэл Силва, Андре Силва, Криштиану Роналду, Диогу Жота, Жоау Секейра, Диего Соуза.

Маълумот учун, Португалия 22 март куни Украина, 25 март санасида эса Сербия терма жамоасига қарши ўйнайди. Ҳар иккала беллашув Лиссабонда бўлиб ўтади.