Роналду: Терма жамоага қайтиш бу мен учун бахт. Португалия шаъни учун курашамиз

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси таркибига келиб қўшилганидан сўнг, ўзининг ҳиссиётлари борасида гапирди.

"Мен учун ватанимга қайтиш, терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиш ва у билан бирга бўлган дўстларимни яна кўриш ҳар доим катта бахтдир.

Биз барчамиз, Португалия шаъни учун курашамиз. Олға Португалия," - деб ёзди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган иккита учрашувни ўтказади. Дастлаб 11 октябрь куни Люксембургга қарши ва 14 октябрь куни Украинага қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!