Роналду учун ягона даъвогар бор

Криштиану Роналду ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, 37 ёшли португалиялик ҳужумчига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирган. Форвардга муҳтож бўлиб турган “аристократлар” ёзда португалияликнинг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи. Айни пайт лондонликлар футболчи учун ягона даъвогар ҳисобланади.

Ўз навбатида, "қизил иблислар" сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич билан шартнома имзоламоқчи ва маош борасида муаммолар бўлмаслиги учун Роналдуни сотишга тайёр.

Криштиану “Манчестер Юнайтед”да 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!