Роналду ва Дибаладан тандем сифатида фойдаланиш қийин. Сарри нега бундай деди?
"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳужумчилари – Пауло Дибал ва Криштиану Роналду жуфтлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
“Дибала – ажойиб футболчи. Биргина қийинчилик – майдонда Пауло ва Роналду сингари турли услубдаги ҳужумчиларни бирлаштириш. Улар ҳамиша ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.
Улардан биргаликда фойдаланиш қийин, агар бизда шундай 2 та ажойиб футболчи бўлса, уларга мослашиш керак, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам. Рақиб жарима майдони бўш бўлиш хавфи мавжуд, лекин бу жуда ёқимли муаммо”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” карантиндан кейинги дастлабки учрашувни 12 июнь куни Италия кубоги ярим финал жавоб баҳси доирасида “Милан”га қарши ўтказади.
Фикрлар