Роналду XXI асрда бу ишни биринчи бўлиб уддалади
“Ювентус” А Сериянинг 11-турида сафарда “Женоа”га қарши баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Opta Sports тарқатган хабарга қараганда, туринликлар форварди Криштиану Роналдунинг ушбу учрашувдан сўнг Европа кучли бешлик чемпионатларида қўлга киритган ғалабалари сони 400 тага етган. У шу тариқа XXI асрда топ-5 чемпионатларда энг кўп ғалаба қозонган футболчига айланди.
Роналдудан сўнг бу кўрсатгич бўйича кучли учликда “Барселона” форварди Лионель Месси (365) ва “Ювентус” посбони Жанлуижи Буффон (350) бормоқда.
Фикрлар