Роналду яна бир индивидуал совринни қўлга киритди

“Ювентус” форварди Криштиану Роналдуга футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан берилган соврин топширилди.

“IFFHS World’s Best International Top Goal Scorer 2019 совринини ютганимдан хурсандман”, - деб ёзади португалиялик футболчи инстаграм саҳифасида.

IFFHS ғолибни аниқлашда унинг йил давомида терма жамоа ва клуб миқёсида халқаро ўйинларда киритган голлари сони инобатга олинган. Айтиш лозимки, Роналду бу совринни фаолияти давомида 5-марта қўлга киритди. У бу совринга 2013, 2014, 2016 ва 2017 йилларда ҳам сазовор бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)