Роналду яна бир ишкал бошлади

Англия чемпионатининг 14-турида “Манчестер Юнайтед” футболчилари “Вест Хэм”ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу учрашувда кўпчиликнинг эътиборини Криштиану Роналдунинг ҳаракати ўзига тортди.

Португалиялик юлдуз аввал ўзи билан ўйнаган машҳур футболчи Гари Невилл билан саломлашишни истамади.

Бу ҳолатгаўз даврида “Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоас етакчиларидан бўлган Гари Невилл ўз муносабатини билдирди.

- Роналду ўзини мен билан бирга ўйнаган футболчидек тутмади, - деди Невилл Goal нашрига.

“Вест Хэм” билан бўлган учрашув олдидан бадантарбия машқларини бажараётган Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Луис Саа, Англия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Жейми Реднапп билан бориб сўрашди ва бу жараёнда Невиллга қўл узатмади.

Мутахассис бунга сабаб сифатида Гари Невилл яқинда “Манчестер Юнайтед” Роналду майдонда бўлмаганида яхшироқ ўйнаяпти, деган фикрни оммавий тарзда айтганини кўрсатмоқда.

Невилл ва Роналду 2003-2009 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини бирга ҳимоя қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!