Роналду яна “хурмача” қилиқлар қила бошлади

“Ан-наср” юлдузи Криштиану Роналду “Аш-Шабаб”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан кейин ҳиссиётларини жиловлай олмади.

Португалиялик футболчи ўйиндан кейин учрашувни тасвирга олган оператор устидан сув қуйиб юборган.

Ўша пайтда оператор Роналдуни тасвирга олаётган ва футболчининг ўйинига қўлини силташ орқали муносабат билдирган эди.

Манбанинг ёзишича, бу Роналдунинг Саудия Арабистонидаги биринчи қилиғи эмас. Аввал супертўпурар “Ал-Халиж” жамоаси ходимини итариб юборгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.   

Таъкидлаш жоизки, Криштиану Роналду бешта учрашувдан бери рақиблар дарвозасига йўл топа олмаяпти. Бу ҳолат мухлису мутахассислар томонидан танқид қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!