Роналду янги маррани забт этмоқчи
Ads
 

ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган "Реал" ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду янги йилдан умиди катта эканини ошкор қилди.

 

- 2016 йил менинг фаолиятимдаги энг яхшиси бўлиб қолади, - деди Криштиану Роналду. - Мен Европа чемпионатида терма жамоа билан бирга илк совринни қўлга киритди. Эндиги мақсадим Россияда бўладиган Конфедерациялар кубогида зафар қучиш. Бу осон бўлмайди. Португалия биринчи бор ушбу турнирда қатнашади. Мусобақада дунёнинг энг зўр терма жамоалари иштирок этади.

 

 

Криштиану Роналду ўтган йилги мавсумда Европа чемпионлар лигаси, Европа чемпионати, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди. Фаолиятида тўртинчи маротаба "Олтин тўп"га сазовор бўлди.

 

 

SPORTS.uz