Роналду "Ювентус"да Кроосни кўрмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду жамоасида "Реал"даги собиқ шериги Тони Кроосни кўрмоқчи.

Goal нашрининг хабар беришича 33 ёшли португалиялик “кекса синьора” раҳбариятидан германиялик футболчини сотиб олишни сўраган. Таъкидлаш керакки, Роналду ва Кроос “қиролли клуби” сафида 4 йил (2014-2018) бирга тўп суришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду “Ювентус”да “Реал”даги бошқа бир жамоадоши Марселони ҳам кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!