Саудия Арабистонининг "Aл-Aҳли" клуби ҳужумчиси Айван Тоуни "Aн-Наср" футболчиси Криштиану Роналдудан кўпроқ гол ура оладими, деган саволга жавоб берди.

“Умид қиламанки, кўпроқ гол ураман. Лекин ростини айтсам, мен ўзим билан ўзим рақобатлашаман, бошқалар билан ишим йўқ. Aлбатта, биз Роналду энг яхши футболчи эканлигини биламиз, лекин мен бор эътиборимни ўзимга қаратаман ва қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, — деди Тоуни Talk Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Тони жорий мавсум бошидан буён “Aл-Aҳли” сафида тўп суриб келмоқда. Ҳужумчи ҳозирча 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган.

Айни дамда Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар жадвалида "Ал-Ҳилол" клуби форварди Александр Митрович 10  та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда "Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема (8 та гол) ва учинчи ўринда "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду (6 та гол) бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!