Роналдуни ҳайдаган МЮ унинг ўрнига зўр номзод топди

"Манчестер Юнайтед" мавсумлар оралиғида ўз таркибини нидерландиялик ҳужумчи Коди Гакпо билан кучайтирмоқчи.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, инглиз клуби қишки трансфер ойнасида 23 ёшли футболчи учун ПСВга 50 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, Гакпо ўтган ой клуб раҳбарияти ва мураббийини танқид қилган шов-шувли интервьюсидан сўнг шартномаси бекор қилинган Криштиану Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Коди Гакпо жорий мавсум ПСВ сафида Нидерландия чемпионатида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!