Роналдунинг "Ан-Наср"даги муваффақиятсизлиги давом этади

Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони диёридаги муваффақиятсизликлари давом этадиган бўлди.

Гап шундаки, португалиялик суперюлдуз бу ерга келганидан кейин илк бор жамоаси сафида 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашди. Бўлиб ҳам бу кўкка совурилган имконият кейинчалик жамоанинг зарарига ишлади.

Саудия Арабистони қироли кубоги доирасидаги "Ал-Тавон" билан ўйиннинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган 6-дақиқада форвард пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Тўпни дарвозадан анча юқорига тепиб юборди. Шу тариқа "Ан-Наср" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва кубок баҳсларини анча эрта яъни 1/8 финал босқичида якунлашга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтиш жоиз, Роналду ўша кунги ўйинга қадар нақд 19 маротаба пеналтидан зарба йўллаган ва барчасини аниқ амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!