Роналдунинг бюсти
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби музейига жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг бюсти жойлаштирилди.

Ушбу ҳайкалнинг муаллифи 52 ёшли Хосе Антонио Наварро Артеаганинг сўзларига кўра унга ушбу бюстни ясашига португалиялик футболчининг ашаддий мухлиси ҳисобланган ўғли туртки бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан бошчилигидаги “қироллик клуби” айни дамда ўтган 13та турдан сўнг 27 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.