Роналдунинг голлари сони 750 тага етди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси доирасида "Динамо Киев"га (3:0) қарши кечган учрашувда гол уришни уддасидан чиқди.

Беллашувнинг 57-дақиқасида Альваро Мората томонидан узатилган тўпни португалиялик форвард киевликлар дарвозасига жойлашитириб қўйди.

Ушбу гол 35 ёшли ҳужумчининг фаолиятидаги 750-си бўлди. Шулардан 450 тасини "Реал" таркибида, 118 тасини МЮда, 5 тасини "Спортинг"да, 75 тасини "Ювентус"да ва 102 тасини терма жамоа сафида киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!