Роналдунинг жамоаси “Ливерпуль” футболчиси бошидан “зар сочади”

Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср” бу йил нуфузли совринлардан қуруқ қолди ва шу боис, ёзда бир неча катта трансферларни амалга оширмоқчи.

Саудияликлар “Ливерпуль” ҳимояси етакчиси Виржил ван Дейкни жамоага олиб келишни кўзламоқда.

Marca нашрининг ёзишича, “Ан-Наср” 32 ёшли футболчини жаҳон футболида энг катта маош оладиган ҳимоячига айлантиришга тайёр.

Риёдликлар бир неча кун аввал “Реал” етакчиси Антонио Рюдигерга тўрт мавсум учун 100 миллион евро маош таклиф қилганди. Бироқ германиялик футболчи бу чорловни қабул қилмади.

Энди саудияликлар Виржил ван Дейк вариантига ўтди. Нидерландиялик футболчининг ливерпулликлар билан шартномаси якунланишига бир йил қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!