Роналдунинг кўзини ёғ босган!
Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано “Манчестер Юнайтед” ҳақида шов-шувли интервью берган Криштиану Роналдуни танқид қилди.
- Роналдуга охирги уч йилда ўзига ўхшамай қолганини тан олиш учун мардлик етишмаяпти. У мураббийларга ва жамоадошларига муаммо туғдиряпти. У ҳатто Карим Бенземани “Олтин тўп” билан табриклагани ҳам йўқ.
Роналдунинг кўзини ёғ босган. 50 ёшгача ўйнай оламан, деб ўйлаяпти.
Қадрдоним Роналду, сенга бир гап айтаман: Жаҳон чемпионатида ҳаммасига чиройли нуқта қўй. Ўзингни ҳали ҳам юқори савияда ўйнай оламан, деб жанжал чиқарма!
Криштианунинг худбинлигига чегара йўқ, лекин жисмоний ҳолати энди талабга жавоб бера олмаяпти. Роналду ҳар бир ҳаракати билан худбинлигини кўрсатиб қўймоқда, - деди Антони Кассано.
Фикрлар