Роналдунинг онаси инсультни бошдан кечирди
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру бугун эрталаб инсультни бошдан кечирди.
Португалиянинг TVI 24 телеканали тарқатган хабарга кўра 35 ёшли футболчининг онаси маҳаллий вақт билан соат 05:30 да касалхонага олиб келинган. Diario de Noticias da Madeira нашрининг ёзишича айни дамда жонлантириш бўлимида, бироқ, унинг ахволи яхши. Тез орада Роналдунинг онаси қўшимча текширувлардан ўтказилади.
Айтиш керакки, Долореш Авейру бундан 10 йил муқаддам кўкрак саратонини енгиб ўтган эди.
Фикрлар