Роналдунинг рекордини

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Ла Лиганинг 28-турида "Мальорка" (4:0) га қарши кечган баҳсда майдонга тушди.

Машҳур журналист Педро Мартиннинг маълумотига кўра, Бускетснинг Ла Лигадаги учрашувлари сони 264 тага етди ва шулардан 200 тасида ғалабага эришган. Шу тариқа, испаниялик футболчи "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади.

Ла Лигада 200 марта зафар қучиш бўйича Лионель Месси иккинчи ўринда бормоқда. Бу натижага эришиш учун аргентиналик форвардга 265 та баҳс керак бўлди.

Топ-6 ликдан Марсело ва Карим Бензема (иккиси ҳам "Реал") – 272 та ўйин, Жерар Пике ("Барселона") – 273, Андрес Иньеста ("Барселона" собиқ аъзоси) – 288 ва Жорди Альба ("Барселона") – 289 та ўйин билан ўрин олишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар