Роналдунинг "тойчоқлари". Ёхуд португалиялик юлдузнинг автомашиналари ҳақида гаплашамиз
Криштиану Роналду нафақат дунёнинг энг совриндор, балки энг бой спортчиларидан бири ҳамдир. Жорий ҳафта 36 ёшли португалиялик футболчи Туриндан ўзининг қимматбаҳо автомобилларини олиб чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу эса унинг “Ювентус”дан кетиш эҳтимоли жуда юқори эканидан далолатдир. Аммо биз бугун унинг фаолияти ҳақида эмас, балки қимматбаҳо автомобиллари ҳақида гаплашамиз. Хўш, Роналдунинг гаражида қандай турдаги машиналар бор?
BUGATTI CHIRON ва VEYRON
Ушбу машиналар Роналдунинг коллекциясидаги энг қимматлари ҳисобланади. Роналду BUGATTI билан тезлик завқини ҳис қилади, ҳеч ким бу машинанинг чинакам тезлигига дош беролмаслиги аниқ. Унинг максимал тезлиги соатига деярли 500 километрни ташкил этади. CHIRON ҳозирда дунёдаги энг қиммат машиналардан бири, унинг нархи қарийб 3 миллион долларни ташкил этади! VEYRON аллақачон эски моделга айланган. Унинг қиймати 1,3 миллион долларга тенг.
LAMBORGHINI AVENTADOR LP 700-4
Роналду нафақат олтин тўплар ва бутсалар, балки олтин рангдаги машиналарни ҳам яхши кўради. Соатига 349 километргача тезлаша оладиган спорткарнинг нархи 400 минг доллардан ошади. Ҳа, у олтин рангда.
MASERATI GRANCABRIO
Криштиану Италия автомобилсозлик саноатини яхши кўради. У 2021 йилда 355 минг долларга қулай кабриолет сотиб олди. Энг кучли двигателнинг гувиллашидан завқланиб, Турин ҳавосидан озгина нафас олмоқчи бўлганингизда ушбу автомобиль сизга жуда ҳам мос тушади.
FERRARI 599 GTO
Умуман олганда, Роналдунинг коллекциясида камида учта FERRARI мавжуд ва улар орасида 599 GTO энг «экстремал» ҳисобланади. Ушбу автомобиль ҳақиқий санъат асари. Ушбу машина 100 км соат тезликка бор йўғи 3,3 сонияда чиқа олади. Шу билан бирга FERRARI 599 GTO ўз синфига мансуб автомобиллар орасида энг қулайларидан бири эканлиги айтилади.
MERCEDES BENZ GLE63S AMG
Криштиануда Италия автоларидан ташқари немис уловлари ҳам бор. Ушбу GLE63S AMG бир вақтнинг ўзида танк каби ҳаракатланиши мумкин, аммо агар хоҳласа, у спорт автомобили каби тезлаша олади. Аммо унинг нархи Роналдунинг бошқа машиналаридан анча арзонроқ. Ушбу Мерседес 115 минг доллар туради.
MERCEDES BENZ G-WAGON BRABUS
Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес унинг 35 ёшли таваллуд айёмига 650 минг доллар турадиган MERCEDES BENZ G-WAGON BRABUS автомобилини совға қилди.
RANGE ROVER SPORT
Роналдунинг коллекциясида яна бир катта машина бор. У Туриндаги базага бир неча бор айнан RANGE ROVER автомобилида ташриф буюрди. Унинг нархи анча оддий - атиги 120 минг доллар.
ASTON MARTIN DB9
Роналду агент Жеймс Бонд каби ASTON MARTIN автомобилига эга. 540 от кучига ва V-12 двигателига эга бу машина тезликнинг ҳақиқий намунаси. Бундай жозибадор автомобиль 200 минг доллардан сал қимматроқ туради.
BENTLEY GT SPEED
Криштианунинг коллекциясидаги яна бир "британиялик" бу BENTLEY GT SPEED автомобилидир. Роналду камдан-кам ҳолларда ушбу автомобилни бошқаради, гарчи у ASTON MARTIN машинасидан ёмон бўлмаса ҳам. Уларнинг нархи бир хил. BENTLEY GT SPEEDнинг нархи ҳам 200 минг доллар атрофида туради.
ROLLS ROYCE PHANTOM
ROLLS ROYCE кўп йиллардан буён ҳашаматли автомобиллар сирасига киради. Роналду ўзининг "PHANTOM"ини 2008 йилда сотиб олган ва у ҳали ҳам португалияликнинг коллекциясида сақланмоқда. У бу машина учун ярим миллион доллар тўлаган.
AUDI R8
Бошқа автомобилларнинг фонида AUDI бюджет вариантига ўхшайди, аммо Роналдунинг сўзларига кўра, бу машина соддалиги ва қулайлиги билан унга ёқади.
CHEVROLET CAMARO
Роналдунинг барча машиналари ичида энг арзони. У уни 2016 йилда атиги 35000 фунтга сотиб олган. Қизиғи шундаки, Криш ушбу машинани оилавий автомобиль, деб ҳисоблайди.
BUGATTI CENRODIECI
Ушбу машина ҳали чиқарилмаган, аммо Криштиану Роналду уни аллақачон буюртма қилиб қўйган. Ҳаммаси бўлиб, ушбу машина 10 дона ишлаб чиқарилади. Уларнинг ҳар бири 8 миллион еврони ташкил қилади. 16 цилиндрли двигатель ушбу машина 2,4 сонияда 100 километргача тезлик олади, 6,1 сонияда эса 200 км соат тезликка эришади. Роналду ушбу автомобилни 2022 йилгача кутишига тўғри келади.
Ишонинг, булар Криштиану коллекциясидаги машиналарнинг барчаси эмас. Миш-мишларга кўра, уларнинг сони элликдан ортиқни ташкил этади. Бир кун келиб у бемалол ўз машиналаридан музей очиши ҳам мумкин.
Фикрлар