Роналдунинг трансфери энг зўри бўлган экан

Sky Sports News теледастури таҳририяти энг нуфузли чемпионат тарихидаги 20 та муваффақиятли харидни аниқлади.

Унга кўра, Криштиану Роналдунинг 2003 йилда “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтгани Англия премьер-лигаси тарихидаги энг яхши трансфер, деб топилди. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед”нинг Эрик Кантона, Рой Кин ва Уэйн Рунини олгани ҳам энг омадли трансферлар қаторига киритилди.    

Мазкур рейтингда, франциялик ҳужумчи Тьерри Анрининг “Арсенал”га трансфери иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Учинчи ўрин “Лидс”дан МЮга ўтган  Эрик Кантонага насиб қилди.

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасидаги энг зўр трансфер манчестерликларга 19 миллион еврога тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)